ЕОИИда сиёсий ёки геосиёсий мақсад бўлмаслиги керак – Пашинян
Олам
−
26 Декабрь 2023
4893Евросиё иқтисодий иттифоқи иқтисодий бирлашма бўлиб, сиёсий ёки геосиёсий кун тартибига эга бўлмаслиги керак. Бу ҳақда 1 январдан ЕОИИга раислик қиладиган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян кеча, 25 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
“Арманистоннинг раислиги ЕОИИ тўғрисидаги шартнома имзоланганининг ўн йиллигига тўғри келиши рамзий маънога эга, бу эса ЕОИИ иқтисодий бирлашма бўлиб, сиёсий, балки геосиёсий кун тартибига ҳам эга бўлмаслиги керак деган фундаментал қоидага асосланади. Биз буни шундай идрок этишда давом этамиз ва бу контекстдаги иқтисодий ҳамкорлигимиз доирасидаги алоқаларни ривожлантирамиз, Евросиё интеграциясини сиёсийлаштиришга қаратилган барча уринишларни бостиришга ҳаракат қиламиз”, дейди Арманистон Бош вазири.
Шунингдек, у ЕОИИ ва унинг иқтисодий тамойиллари сиёсий амбицияларга мос келмаслиги кераклигини таъкидлади. Пашиняннинг фикрича, савдо ва интеграциянинг асосий эркинликлари сиёсий мулоҳазалар туфайли чекланиши мумкин эмас ва чекланмаслиги керак.
“Бу, албатта, бирлашишнинг асосий тамойиллари нобуд бўлишига олиб келади”, дейди Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
Пашинян шу нуқтайи назардан, Арманистон томони ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги концептуал ва устувор йўналишларга асосланган ЕОИИда 2030 йилгача ва 2045 йилгача бўлган даврда иқтисодий жараёнларни янада ривожлантириш тўғрисидаги декларацияни имзолашни муҳим деб билишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь