Путин Пашинян билан учрашишдан бош тортди
Олам
−
20:30
4898Кеча, 13 декабрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унга Арманистон Бош вазири Никол Пашинян раислик қилди. Анъана бўйича тадбир доирасида Россия Президенти Владимир Путин Никол Пашинян билан учрашиши керак эди, бироқ Путин бундан бош тортди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Past” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ЕОИИ ҳукуматлараро сессияси доирасида Никол Пашинян ва Владимир Путиннинг Москвада икки томонлама учрашуви режалаштирилмаганини маълум қилган. Бироқ одатда бундай сессиялар Москвада ўтказилса, Россия Президенти Пашинян ва бошқа давлатлар вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказади.
Нашр манбаларга кўра, бу сафар Владимир Путин шунчаки Никол Пашинян билан учрашишдан бош тортган ва бу ҳақда Арманистон томони сўнгги дақиқаларда, Пашинян аллақачон Москвада бўлиб турган маҳал маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Никол Пашинян мамлакат парламентида қилган чиқишида Арманистон Россия ҳам аъзоси бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларга қизиқиш билдирмаслигини ва Ереван билан ташкилот ўртасидаги муносабатлар ортга қайтмас нуқтадан ўтганини айтган эди.
LiveБарчаси