Арманистон ва КХШТ ўртасидаги муносабатлар ортга қайтмас нуқтадан ўтди – Пашинян

Олам

image

Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларга қизиқиш билдирмайди ва Ереван билан ташкилот ўртасидаги муносабатлар ортга қайтмас нуқтадан ўтган. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян парламентда қилган чиқишида сўз очди.

“Биз мунозаралар ва қарорлар қабул қилишда иштирок этмаймиз, лекин вето ҳам қўлламаймиз, чунки биз ўзимизни КХШТдан ташқарида деб ҳисоблаймиз. Улар нимани хоҳласа, шуни қилсин. Вазият Арманистоннинг КХШТга қайтишини тобора қийинлаштирмоқда, ҳатто буни имконсиз қилмоқда. Ўйлайманки, биз ортга қайтмас нуқтадан ўтдик”, деди Пашинян.

Маълумот учун, Пашинян бир неча бор КХШТни Арманистон ва Озарбайжоннинг Қорабоғдаги можаросида ёрдам кўрсатмагани учун танқид қилган. Жорий йилнинг февраль ойида у Арманистоннинг КХШТдаги аъзолигини музлатиб қўйганини маълум қилган. Шунингдек, Пашинян ташкилотдан чиқиш эҳтимолини ҳам тилга олган. Кейинчалик у ҳатто КХШТни Арманистон миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаган. 

Эслатиб ўтамиз, Никол Пашинян ноябрь ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган КХШТ саммитида қатнашишдан воз кечган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг