Ёнғинда ўлган ўзбекистонликларнинг жасади қандай қайтарилади?

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳокимияти Ади Шарипов кўчасида жойлашган ҳостелда содир бўлган ёнғинда қурбон бўлганларнинг дафн маросимини ташкил этиш ва марҳумларнинг жасадларини етказишда ёрдам беради. Бу ҳақда ҳокимиятнинг Telegram-каналида хабар берилди. 

“Олмаота маъмурияти жабрланганлар ва эвакуация қилинганларни қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўрмоқда. Вақтинчалик уй-жой билан таъминланди, овқатланиш ташкил этилди, зарур тиббий-психологик ёрдам тўлиқ кўрсатилди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, шаҳар ҳокими Эрболат Дўсаев топшириғига кўра, ҳокимлик ҳалок бўлганларнинг жасадларини яқинларига кўрсатилган жойларга, жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларига олиб боришда ёрдам беради. Бундан ташқари, Олмаота шаҳрида дафн маросимини ташкил этишда тўлиқ ёрдам кўрсатилади. 

Маълумки, ёнғинда 13 киши – 9 Қозоғистон фуқароси, 2 Россия фуқароси ва 2 Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Марҳумларнинг оилаларига кўрсатиладиган ёрдам хорижлик фуқароларга ҳам тегишлими ё йўқ, ҳокимлик бунга аниқлик киритмаган. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ёнғин ва унда икки ўзбекистонлик вафот этгани хусусида баёнот бергани йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг