Ёнғин содир бўлган уйдан икки кишининг жасади чиқди

Жамият

image

Андижонда ёнғинни ўчириш вақтида икки кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 декабрь куни 06:20да Андижон шаҳри "Саноат" МФЙ Темир йўл кўчаси 120-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган.  Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 1,5 кв метр майдонда пол қисми ёнган.

Ёнғинни ўчириш вақтида, уй эгаси, 1965 й.т. фуқаро Ш.Т. ва унинг аёл таниши 1982 й.т. фуқаро В.С.нинг тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган. 

Ёнғиннинг тахминий сабаби - қўлбола электр иситиш мосламасидан фойдаланиш. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг