Ёндиради-куйдиради: Ўзбекистонда бу ҳафта ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
06 Июль 3111 1 дақиқа
Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 6–11 июль кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Қайд этилишича, июль ойи бошида кузатилган салқин об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат тартиби аста-секин оддий ёзги кўрсаткичларга қайтади.
Бугун, 6 июль куни кундузи ҳаво 34–37 даражагача исийди, кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат 37–40 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат асосан кундуз кунлари 39–42 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 6–11 июль кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.
6–7 июль кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 35–38 даража бўлади, кейинчалик аста-секин 38–40 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 22–25 даража атрофида бўлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь