Ёмғирлар мавсуми тугадими? Ушбу ҳафтада ҳаво 37 даражагача исиши айтилди 

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат кескин кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, 13 апрель куни шимол, жануб вилоятлари билан бир қаторда Бухоро ва Навоий вилоятларида кундуз куни ҳаво ҳарорати 37 даражагача қизийди. 14 апрель куни шимолий ҳудудлардан ташқари республика бўйлаб мавсум учун хос бўлмаган жуда юқори ҳаво ҳарорати кутилади. Шу куни ҳатто водий ва Тошкент вилоятларида ҳам ҳарорат 37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. 12-13 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 25-30 даража, 13 апрелда кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ, 14 апрелда кечаси 13-18 даража, кундузи эса 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ, 13 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ, 14 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 22-27 даража илиқ, 13 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 14 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража, баъзи жойларда 37 даражагача иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 10-15 даража, кундузи 28-33 даража, 13 апрелда кечаси 12-17 даража, кундузи 32-37 даража, 14 апрелда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 6-11 даража, кундузи 22-27 даража илиқ, 13 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ, 14 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудударида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 13-14 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража, 13-14 апрелда 20-25 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг