Ёмғирга дош бермаган балконлар. Тошкентда хонадонларнинг балконлари қулаб тушди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган хонадонларнинг балкон қисми силжиб тушгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 2 апрель куни кузатилган кучли ёмғир сабабли пойтахт Тошкентнинг Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган 1963 йилда қурилган 59-уйнинг 17-19-хонадонлари балкон қисми жойидан силжиб, қулаб тушган.

Ҳолат зудлик билан Яккасарой тумани ҳокимлиги, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва Тошкент шаҳар Ҳудудий уй-жой фондини назорат қилиш инспекцияси масъуллари томонидан ўрганилган.

“Хонадон эгаларига ва уйнинг ички қисмига ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан инструментал техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқроқ маълумот берамиз”, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳрида кузатилган кучли ёғингарчилик сабабли метрони сув босган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг