Елизавета II нинг турмуш ўртоғи юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказди 

World

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, 99 ёшли Эдинбург герцоги Филипп юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказди, энди у яна бир муддат шифохонада бўлади. Бу ҳақда BBC Букингем саройи матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

Сарой матбуот хизматининг таъкидлашича, Эдинбург герцоги ушбу операцияни Санкт-Варфоломей шифохонасида кеча, 3 март куни ўтказган. Операция муваффақиятли ўтган. 

У навбатдаги муолажаларни қабул қилиш ва соғлиғини тиклаш мақсадида яна бир неча кун шифохонада қолади. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 18 февраль куни герцогнинг тоби қочгани туфайли шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.


Rate Count

45

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic