ЕЛ: Бугун ярим финал. Инглизлар финалга чиқа оладими?

Спорт

image

Бугун, 2 май куни Европа лигасида ярим финал ўйинлари ўтказилади.

Ҳар иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Асосий ўйин сифатида “Арсенал” – “Валенсия” учрашуви қаралмоқда. Негаки еврокубокларда инглиз-испан қарама-қаршилиги ҳар доим катта муросасизликни келтириб чиқаради.

ЕЧЛда инглиз клубларининг додини бераётган “Барселона” учун “Арсенал” жавоб тайёрлай оладими? Бу каби саволлар ҳаммани бирдек қизиқтирмоқда.

Иккинчи баҳсда Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Челси” Германияга сафар қилади. Маҳаллий “Айнтрахт Франкфурт” Сарри шогирдларини ярим финалда қолдириб кета олишига кўпчилик ишонмаётган бўлишсада, бу клубнинг ўзига хос иродасини унутмаслик лозим. Улар дейарли ярим финалга чиқди дейилган “Бенфика”ни ўз уйида ожиз қолдирган эди.

Нима бўлганда ҳам катта футбол байрами давом этади. Ортиқча баҳс-мунозараларсиз уни шунчаки томоша қилиб, роҳатланиш зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Арсенал ЕЛ

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг