ЕХҲТ раиси Тошкентдан сўнг Душанбега етиб борди

Олам

image

Жорий йилда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) раисликни қабул қилган Швеция Ташқи ишлар вазири Анн Линде Тожикистонга амалий ташриф билан келди.

Анн Линде ташрифи давомида Тожикистон раҳбарияти, жумладан, Президент Имомали Раҳмон билан учрашди. Шунингдек, у Тожикистон фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашади.

Кеча, 15 апрель куни эрталаб, Анн Линде Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, томонлар “Швеция билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини, шунингдек томонларнинг ЕХҲТ доирасидаги ўзаро алоқаларини муҳокама қилган. Шунингдек, суҳбатдан минтақа ва Афғонистондаги вазият мавзуси ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

14 апрель куни Линде Шавкат Мирзиёев қкбулида бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг