ЕИда 2035 йилгача бензинда юрадиган автомобилларни сотиш тақиқланади — Еврокомиссия

Олам

image
Германиядаги тошқин: қурбонлар сони соат сайин ортмоқда  north_east

Германиядаги тошқин: қурбонлар сони соат сайин ортмоқда 

Европа Комиссияси жорий йилнинг 14 июль куни иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича кенг кўламли дастурни тақдим этди. Унинг мақсади 2030 йилга келиб Европа Иттифоқида CO2 эмиссиясини 1990 йилга нисбатан камида 55 фоизга камайтиришдир.  

Дастур Европа компаниялари ва уй хўжаликлари томонидан тоза технологиялар, жумладан қайта тикланадиган энергия манбалари ва электр транспорт воситаларидан кўпроқ фойдаланишни назарда тутади. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар Европа иқтисодиётининг барча сегментлари, шу жумладан электр энергияси ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва турар-жой соҳалари, шунингдек, кемада юк ташиш, авиация ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида чиқиндиларни камайтиришга қаратилган. 

Ислоҳотнинг муҳим бандларидан бири трансчегаравий углеродни бошқариш механизмини жорий этишдир. У Европа Иттифоқи томонидан олиб кириладиган товарларга солиқни уларнинг углерод изига қараб йиғишни назарда тутади. 2023 йилда бошланадиган трансчегаравий углеродни бошқаришнинг биринчи уч йиллик босқичи доирасида пўлат, цемент, ўғитлар ва алюминий импорти учун солиқлар олинади. 

Бундай механизмни жорий қилиш орқали Еврокомиссия ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилишга интилади, чунки Европа Иттифоқида иқлимни тартибга солишни кучайтириш уларнинг харажатларини оширади ва рақобатбардош позициясини тартибга солинмаган мамлакатлар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ёмонлаштиради. 

Бундан ташқари, Еврокомиссияга кўра, ушбу механизм Европа Иттифоқи ташқарисидаги чиқиндиларни камайтиришга ёрдам бериши керак. 

Еврокомиссия иқлим дастурининг яна бир устун жиҳати — мавжуд CO2 савдо тизимини янги саноат тармоқларини ўз ичига олган ҳолда кенгайтириш, бу эса декарбонизация суръатини тезлаштириши керак. Масалан, Брюссель автомобилсозлик соҳаси ва биноларни иситиш учун эмиссия квоталарини жорий қилмоқчи. 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи келаси 15 йил ичида янги автомобиллар учун эмиссия стандартларини сезиларли даражада кучайтирмоқчи. 2035 йилгача дизель ва бензинда юрадиган янги автомобилларни сотиш тақиқланади. 

Шунингдек, қувват олувчи станцияларнинг мавжудлигини яхшилаш ва истеъмолчиларни электр транспорт воситаларига ўтишни рағбатлантириш бўйича қоидалар киритилади. 

Атроф-муҳитни ифлослантиргани учун авиация ва транспорт соҳалари ҳам жазоланади — ислоҳот ушбу соҳалар учун тегишли солиқ солишни таклиф қилади. 

“Financial Times”га кўра, Еврокомиссия таклифлари Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланган, аммо Европа давлатлари Ҳукуматлари ва Европа Парламенти янги иқлим дастури тафсилотларини ҳозирча ишлаб чиқмаган.

Маълумот ўрнида, Германияда 12 июль куни ёғган кучли ёмғирдан сўнг тошқин юз берди. Ҳозирда фалокат оқибатлари ўрганилмоқда. Ҳалок бўлганлар сони 133 кишига етган. Ушбу офатга ҳам иқлим ўзгариши сабаб қилиб кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕИ Еврокомиссия

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг