ЕИ ва НАТО Россия билан уруш бошламоқчи – Лавров

Олам

image

Европа Иттифоқи  Россияга қарши кураш учун НАТО билан коалиция тузмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.

"Иккинчи жаҳон уруши бошланганда Гитлер ўз байроғи остида Совет Иттифоқига қарши уруш учун Европа давлатларининг катта қисмини тўплади. Ҳозир ҳам шундай бўляпти. Европа Иттифоқи ва НАТО Россия Федерацияси билан уруш қилиш учун коалиция йиғмоқда. Биз буларнинг барчасини диққат билан кўриб чиқамиз", дейди у. 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Брюсселдаги саммитда Украина ва Молдовага ҳамжамиятга аъзо бўлиш учун номзодлар мақоми берилишини маъқуллади.

Шундан сўнг, Кремль матбуот котиби бу қарорга муносабат билдириб, Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар аллақачон жиддий шикастлангани, Украина ва Молдовага бирлашмага аъзолик учун номзод мақомини бериш билан муносабатларни бундан баттар ёмонлаштириш мумкин эмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

493

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг