ЕИ ва АҚШ яқин орада Украина бўйича қўшма декларацияни эълон қилади

Олам

image

Европа Иттифоқи ва НАТО узоқ кечикишдан сўнг тез орада Россияни Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга расман қўшма чақирув билан чиқишади, шунингдек, Киев ҳукуматини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда беришади. Бу ҳақда кеча, 14 декабрь куни Европадаги “Politico” газетасида чоп этилган янги қўшма декларация лойиҳасига ишора қилувчи материалда айтилади. 

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат матни бир йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаб чиқилган, бироқ Кипр ва Туркия ўртасидаги кескинлик туфайли иш тўхтатилган. Газетанинг манбаларига кўра, декларация яқин орада тақдим этилади. 

Дипломатлардан бирининг нашрга айтишича, ҳужжатда Хитойга оид яна бир бўлим киритилган ва Германия ташаббуси билан қўшилган. 

“Politico” таъкидлаганидек, матн кўп жиҳатдан эътиборга лойиқ эмас, аммо уни расмийлаштириш, тайёрлаш учун бир неча ой вақт сарфлагани боис муҳим дипломатик ютуқ бўлади. Декларация дастлаб ўтган июнь ойида Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммитида имзоланиши кутилган эди. Бироқ ҳужжатни тайёрлашдаги доимий кечикишлар туфайли умидсизлик кучайиб бормоқда, дея таъкидлайди “Politico”.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг