ЕИ Украинага яна 148 млн евро гуманитар ёрдам ажратди
Олам
−
13 Январь
403Европа Иттифоқи Украина ва Молдовадаги украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 148 миллион евро гуманитар ёрдам ажратди. Бу ҳақда Еврокомиссия хабар берди.
“148 миллион евро янги молиялаштириш Украинада ва Молдовада зарур гуманитар ёрдамни қўллаб-қувватлашда давом этади ва Еврокомиссиянинг гуманитар ёрдамининг умумий миқдорини 1,1 миллиард евродан оширади”, дейилади Еврокомиссия баёнотида.
Баёнотга кўра, 140 миллион евро маблағ Украинадаги гуманитар лойиҳаларга йўналтирилади. Хусусан, пуллар озиқ-овқат, бошпана, тоза сув, соғлиқни сақлаш ва қишки шароитда ҳимоя каби фавқулодда ёрдамга сарфланади. Маълумотларга кўра, асосий эътибор шарқий ва жанубий Украинадаги можародан зарар кўрган ҳудудлардаги заиф аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Қолган 8 миллион евро эса Молдовадаги гуманитар лойиҳаларга – украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.
“Ушбу ёрдамнинг асосий йўналиши украиналик қочқинлар ва уларни қабул қилаётган молдав жамоаларига ёрдам бериш, шу жумладан, нақд пул билан ёрдам, соғлиқни сақлаш ва таълим каби муҳим хизматларга кириш имконини таъминлаш, шунингдек, психосоциал ёрдам кўрсатишга қаратилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга 500 миллион долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилиб, келгусида ҳам ёрдам беришга ваъда берганди.
LiveБарчаси
Эрдўған Тотлисас билан қўшиқ куйлади.
12 Январь
Индонезияда Ибу вулқони ҳаракатга келди.
12 Январь