ЕИ Украинага 18 миллиард ёрдам кўрсатади
Олам
−
11 Декабрь 2022
4005Европа Иттифоқи Кенгаши 2023 йил давомида Украинага 18 миллиард евро молиявий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи қонун ҳужжатлари пакетини маъқуллади. Бу ҳақда Чехия Молия вазири Збинек Станюра эълон қилди.
Қарор Европарламентга тақдим этилган.
Европа Иттифоқи Кенгашига раислик қилаётган Чехия Молия вазири Збинек Станюранинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига ишониши мумкин.
“2023 йилда Украинага бериладиган кредит миқдори 18 миллиард еврони ташкил этади, кредитлар 10 йиллик имтиёзли даврга эга. Аъзо давлатлар фоиз харажатларининг асосий қисмини ташқи мақсадли даромадлар ҳисобидан қоплайди. Ушбу қарз олиш учун кафолатлар Европа Иттифоқи буджетидан ёки аъзо давлатлар томонидан тақдим этилади", дейди Станюра.
Аввалроқ, Норвегия Украина ҳукуматига мамлакат энергетика тизимини тиклаш учун 100 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси