ЕИ Россиянинг 168 компаниясини санкциялар рўйхатига киритди

Олам

image

Европа Иттифоқи Россия ҳарбий-саноат комплекси, энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги 168 та компанияни қора рўйхатга киритди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Валдис Домбровскис маълум қилди.

Европа Иттифоқининг тўққизинчи санкциялари тўплами аллақачон келишилган, аммо ҳали кучга кирмаган.

"Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети чекловлари ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ 168 компанияга нисбатан қўлланилди. Шунингдек, биз Россиянинг энергетика ва тоғ-кон саноати, шунингдек, Россиянинг бизнес хизматлари секторига нисбатан тақиқларини кенгайтирмоқдамиз", деб ёзади Домбровскис.

Бундан ташқари, у Европа Иттифоқи икки мақсадли технологиялар, кимёвий моддалар, электроника, дронлар ва дрон двигателлари бўйича экспорт чекловларини кенгайтираётганини таъкидлаган. Европа Иттифоқи шу йўл билан Россиянинг янги қурол ишлаб чиқариш ва эски қуролларни таъмирлаш имкониятларини чеклашга ҳаракат қилаётганини айтган.

Еврокомиссия раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, тўққизинчи санкциялар тўплами кучга кирганидан сўнг ЕИ қора рўйхатидаги юридик шахслар сони 410 тагача ошади.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан тўққизинчи санкциялар пакетини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг