ЕИ Россияга янги санкциялар пакетини тайёрламоқда – ОАВ

Олам 3983
image
-

Москва Донбассдаги референдумларни тан олса, Европа Иттифоқи Россияга қарши еттинчи санкциялар пакетини киритиши мумкин, бироқ бу масалада аъзо давлатлар ўртасида умумий позиция йўқ. Бу ҳақда “Euractiv” портали Европа Иттифоқининг номи ошкор этилмаган расмийларига таяниб хабар берди.

Портал маълумотларига кўра, янги чора-тадбирлар комплекси референдумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахслар рўйхатини кенгайтиришни ўз ичига олиши мумкин.

“Шунингдек, санкциялар бу ҳудудларда маҳаллий амалдорларга қарши қўллаш, савдо, туризм ва молиялаштиришни тақиқлаш бўйича ҳам бўлиши мумкин”, дейилади нашр хабарида.

Исмини ошкор этмаган Европа Иттифоқи вакили янги соҳавий санкциялар ҳам жорий этилиши мумкинлигини таъкидлаган. Аммо бу масалада якдилликка эришиладими ёки йўқми, аниқ эмаслигини айтган.

“Европа Иттифоқининг бир қанча дипломатлари янги санкциялар пакетини қўллаш имконияти камлигини кўрмоқда. Айниқса Венгрия бундай ҳаракатларга вето қўйиши ёки тўхтатиб қўйиши мумкинлигини ҳисобга олсак”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, ЕИнинг Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолган Венгрия Ташқи ишлар ва иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида гапиришни бас қилиши кераклигини айтган еди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 2.9
t
×