Россиянинг ЕИдаги дўсти янги санкцияларга қарши чиқди

Олам 16654
image

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакети ҳақида гапиришни бас қилиши керак, бу Европадаги энергетика инқирозини янада кучайтиради. Бу ҳақда ЕИнинг Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолган Венгрия Ташқи ишлар ва иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

"Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини эслатишни ва энергия таъминоти билан боғлиқ инқирозни чуқурлаштирадиган чораларни кўришни тўхтатиши керак", дейди у ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатида.

Сийяртонинг сўзларига кўра, санкциялар ҳозирда Россияга қараганда Европага анча оғриқлироқ экани ҳеч қандай шубҳасиз исботланди, чунки улар кучли инфляцияга, жумладан энергия нархининг ошишига олиб келди.

“Европалик сиёсатчиларга ёқадими ёки йўқми, дунёда санкцияларнинг бошқа мамлакатлардаги вазиятга таъсири Украинадаги уруш таъсиридан ҳам кучлироқ бўлган деган фикр бор. Демак, биз дуч келаётган муаммоларнинг асл сабаби нафақат уруш, балки у туфайли жорий қилинган санкциялар ҳамдир”, дейди Венгрия вазири.

Унинг қўшимча қилишича, аксарият давлатлар бу нуқтаи назарга амал қилади, чунки улар санкция сиёсати оқибатларидан азият чекмоқда.

Шунингдек, у Запорожье АЭСдаги вазиятга тўхталиб, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг станция хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлаган. Ва шу муносабат билан минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни эрта ва тўлиқ тўхтатиш зарурлигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия Парламенти спикери Ласло Кёвер Украинадаги можарода ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, Европа Иттифоқини аллақачон мағлубиятга учраган томон деб ҳисоблашини айтган эди.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 328
Рейтинг: 3
t
×