Венгрия Европа Иттифоқини Украинадаги можарода “ютқазган томон” деб атади

Олам

image

Украинадаги можарода ким ғалаба қозонишидан қатъи назар Европа Иттифоқини аллақачон мағлубиятга учраган томон, деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақда Венгрия Парламенти спикери Ласло Кёвер Пилишчаба миллий бирлик қўнғироғининг очилишида айтган.

“Бугунги кунда Украинада уруш бошланишини сиёсий жиҳатдан олдини олишга қодир бўлмаган, дипломатия йўли билан тинчликни тиклай олмайдиган ва ташқи босим остида ўзининг энг асосий иқтисодий манфаатларига зид ҳаракат қилаётган Европа Иттифоқи, қайси тарафда бўлишидан қатъи назар, аллақачон мағлубиятга учраган томон ҳисобланади”, дейди Кёвер.

Шунингдек, у Европа Иттифоқи мамлакатларида молиявий қарзларнинг сони ва ҳажми ошаётганини, жамият эса борган сари тарқоқлашиб бораётганини таъкидлаган.

"Европалик бўлмаган манфаатлар гуруҳлари ва хусусий кучлар бутун Европа Иттифоқини ҳарбий заифлик, сиёсий бўйсуниш, иқтисодий ва энергия қобилиятсизлиги, молиявий қарздорлик, талончилик ва ижтимоий парчаланишга маҳкум этади", дейди Венгрия Парламенти спикери.

Маълумот ўрнида, Венгрия Европа Иттифоқи давлатларининг русларга туристик визалар берилишини тақиқлаш ғоясига қарши чиққан эди. Бундан ташқари, ЕИнинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш режалари фонида мамлакат Россиядан газ етказиб бериш бўйича қўшимча шартнома имзолаган. Ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг тушунтиришича, харид сиёсий сигнал билан эмас, балки минтақа эҳтиёжлари билан боғлиқ.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made