ЕИ Россияга қўшимча санкциялар киритишга тайёр – Еврокомиссия вакили
Олам
−
06 Октябрь 2023
3168Европа Иттифоқи томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар самара бермоқда, бироқ ташкилот янгиларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Еврокомиссия (ЕК) вакили Даниэль Ферри RTVI телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Айтишим мумкинки, Европа Иттифоқи янги санкцияларни зарурат туғилганда қабул қилишга тайёр. Аслида, Европа Иттифоқи ушбу 11 та санкция пакетини жуда тез маъқуллади. Қачонки биз бўшлиқлар ҳақида билиб қолсак, дарҳол бу бўшлиқларни ёпамиз. Европа Иттифоқи қўшимча санкцияларни қабул қилишга тайёр ва буни жуда тез амалга ошириши мумкин”, дейди у.
ЕИ вакили таъкидлаганидек, Россиянинг Украинага қуролли ҳужуми бошланганидан бери Европа Иттифоқи Россиядан келган 1800 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилган. Феррининг сўзларига кўра, чекловлар албатта ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Шунингдек, у БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг “Росселхозбанк” шўба корхонасини SWIFT тўлов тизимига улаш бўйича ғарб оммавий ахборот воситаларида аввалроқ хабар қилинганидек, дон битимини қайта тиклаш бўйича таклифини амалга ошириш қанчалик реал экани ҳақидаги саволга жавоб берган Ферри Европа Иттифоқининг БМТ билан олиб бораётган алоқалари ҳақида изоҳ бера олмаслигини айтди.
“Аммо, умуман олганда, шуни айтаманки, ЕИ БМТ орқали Россияга бу соҳада барқарор, конструктив ечим топишга очиқлиги ҳақида сигнал юборди”, дейди у.
LiveБарчаси