ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакети бўйича келишувга эришди 

Олам

image

Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакети бўйича келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 24 февраль куни кечқурун Швециянинг Европа Иттифоқи кенгашига раислиги маълум қилди.

“Россиянинг Украинага шафқатсиз ва ноқонуний бостириб кирганига бир йил бўлди. Бугун Европа Иттифоқи Россия санкцияларининг 10-пакетини тасдиқлади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, янги чеклов чораларига технология экспортини чеклаш, урушни қўллаб-қувватловчи, тарғибот тарқатувчи ёки Россия томонидан урушда фойдаланилган дронларни етказиб берувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан тақиқлар қўйиш ҳамда Россия дезинформациясини тўхтатиш кабилар киради. 

Шунингдек, раислик баёнотида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар биргаликда Украинага урушда ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун энг кучли ва кенг қамровли санкцияларни қўллаши айтилган.

“Европа Иттифоқи Украина ва украин халқи билан бирлашган. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 10-пакети муҳокамасида Польша расмийлари синтетик каучук импортига чекловлар қўйишга қарши чиққан эди.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг