ЕИ Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди
Олам
−
02 Сентябрь 2022
4613Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда бирлашманинг расмий журналида чоп этилган ҳужжатда айтилади.
Баёнотда айтилишича, Европа Иттифоқи мингдан ортиқ Россия фуқароларига нисбатан шахсий санкциялар киритган. Улар орасида сиёсатчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва йирик компаниялар раҳбарлари бор. Хусусан, Давлат Думаси депутатлари Алла Полякова ва Антон Ткачев ҳамда Федерация Кенгаши аъзоси Валерий Пономарев санкциялар рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, 100 га яқин Россия ташкилотлари чекловлар остида қолди. Ҳужжатда иттифоқ Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этиши ва Киевга қарши қаратилган фаолияти учун жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан чоралар кўриши таъкидланган.
Аввалроқ Россиянинг ЕИдаги доимий вакили Владимир Чижов Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети ҳақидаги барча гаплари фаразий эканини, чунки улар Европа давлатларига аввалгиларидан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкинлигини айтган эди.
LiveБарчаси