ЕИ Россияга қарши 12-санкциялар пакетини эълон қилади – фон дер Ляйен

Олам

image

Европа Иттифоқи яқин орада Россияга қарши 12-санкция пакетини тақдим этади. Бу ҳақда кеча, 4 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Тез орада биз 12-санкция пакетини таклиф қиламиз. Янги чоралар импорт ва экспорт тақиқларини қамраб олади”, дейди Еврокомиссия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, янги пакет нефть нархининг юқори чегарасини ва Россия томонидан санкциялар четлаб ўтилишини олдини олишни назарда тутади. 

“Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши 12-чекловчи чора-тадбирлар пакети 5 миллиард евролик савдо чекловларини ўз ичига олиши мумкин. Янги пакетга пайвандлаш ускуналари, кимёвий моддалар ва ҳарбий мақсадларда қўлланиладиган бошқа технологиялар экспортига чекловлар киритилиши тахмин қилинган. Шунингдек, металл, қурилиш материаллари, транспорт воситалари ва олмос импортини чеклаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг Россияга қарши 11-санкция пакетидаги “Қора рўйхат”га Ўзбекистондаги 2 компания ҳам киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

12-санкция Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар