Ўзбекистондаги қайси компаниялар ЕИнинг “қора рўйхати”га киргани маълум бўлди

Олам

image

Бугун, 23 июнь куни Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакетини эълон қилди. “Қора рўйхат”га киритилган юридик шахслар орасида Ўзбекистондаги икки компания ҳам бор. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг расмий журнали хабар берди.

Ўзбекистондаги "Alfa Beta Creative" ва "GFK Logistic Asia" масъулияти чекланган жамиятлари Евроиттифоқ томонидан чекловлар қўйилган компаниялар рўйхатига киритилган. Улар Россиянинг мудофаа ва хавфсизлик секторини ривожлантиришга ҳисса қўшганликда айбланмоқда. 

Мазкур ташкилотлардан бири офис техникаси ва ускуналарининг улгуржи савдоси билан шуғулланса, бошқаси қуруқлик транспорти соҳасида иш олиб боради. Эътиборли жиҳати шундаки, иккала компания ҳам бир хил манзилда рўйхатдан ўтган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида АҚШ Савдо вазирлиги ҳам айнан манашу икки компанияга нисбатан санкция киритган. Ўшанда Вашингтон чекловларга сабаб сифатида экспорт назоратидан қочишга уринишлар, Россия ҳарбий ва мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаш учун Америкадан товарларни сотиб олиш ёки сотиб олишга уринишларни кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Европа Иттифоқи санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг