ЕИ Россия зарбалари асоратини йўқотиш учун Украинага 1 млрд евро беради

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинага фавқулодда ёрдам сифатида 1 миллиард евро ва электр таъминотини зудлик билан тиклаш учун 400 та электр генераторини тақдим этади. Бу ҳақда бугун, 25 октябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Берлинда Украинани тиклашга бағишланган конференцияда айтиб ўтди. 

“Россия Украинанинг фуқаролик, хусусан, энергетика инфратузилмасига зарба бермоқда. Шунинг учун биз Украина билан 1 миллиард евролик фавқулодда ёрдам кўрсатиш орқали унинг инфратузилмасини тиклаш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, биз 400 та электр генераторини ҳам тақдим этдик ва бу ҳаммаси эмас” , дейди Еврокоммисия раҳбари.

Шу билан бирга, у Украинага йўқотишлар сабабли зудлик билан компенсация кераклигини айтган. У Россия Украинани фалаж қилишга уринаётганини, аммо Европа Иттифоқи бунга йўл қўймаслиги зарурлигини қўшимча қилиб ўтган.

Урсула фон дер Ляйен конференцияда Европа Иттифоқи Киевга ойига 1,5 миллиард евро ажратишни ваъда қилган. Бундан ташқари, у Украинани узоқ муддатли тиклаш учун маблағларни тақсимлаш функцияларини Европа комиссиясига ўтказишни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, Украинани тиклаш учун  350 миллиард евродан ортиқ маблағ керак бўлади.

Аввалроқ, Жаҳон банки фавқулодда эҳтиёжларни қондириш учун Украинага қўшимча 500 миллион доллар ёрдам ажратилишини эълон қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг