Жаҳон банки Украинага қўшимча 500 миллион доллар беради

Олам

image

Жаҳон банки фавқулодда эҳтиёжларни қондириш учун Украинага қўшимча 500 миллион доллар ёрдам ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters”  агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, маблағ Буюк Британия кафолати остида ўтказилган. Транш сентябрь охирида эълон қилинган – кейин Жаҳон банки Украинага 530 миллион доллар ажратишини эълон қилган. Буюк Британия томонидан кафолатланган 500 миллион доллар ва Даниядан эса 30 миллион доллар.

Жаҳон банки Президенти Дэвид Малпасснинг айтишича, маблағ асосий давлат хизматларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

У Украинада ҳарбий ҳаракатлар оқибатида инфратузилма билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини, бу эса қиш арафасида Украина халқига хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Умумий олганда, Жаҳон банки Украинага фавқулодда молиялаштириш учун 13 миллиард доллар ажратган. Жаҳон банки Украинанинг тикланишини 350 миллиард долларга баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made