ЕИ Лукашенко ва ўғлини “қора рўйхат”га киритди

Олам 5898
image

Европа Иттифоқи Беларусь Президенти Александр Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди ва Президент сайлови билан боғлиқ “қора рўйхат”ни кенгайтирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

ЕИ Александр Лукашенко Президент сайловидан олдинги ва кейинги репрессия учун жавобгар эканини айтмоқда.

Лукашенкодан ташқари, яна 14 нафар беларусь амалдори ҳам “қора рўйхат”га кирган. Уларнинг орасида давлат раҳбарининг ўғли ҳам бор. Рўйхатдагиларга ЕИга кириш тақиқланади ва уларнинг иттифоқ ҳудудидаги активлари музлатилади.

Маълумот учун, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловидан кейин мамлакатда мухолифатнинг оммавий намойишлари бошланиб кетди. Мухолифат Светлана Тихановская ғолиб бўлган деб ҳисоблаяпти. Расмий маълумотлар эса Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан зафар қучганини кўрсатяпти.

Акция иштирокчиларини тарқатиш вақтида куч ишлатар тузилмалар кўзни ёшлантирувчи газ, сув, овозли гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланди. Одамларни калтаклаш ва ҳибсга олиш ҳолатлари ҳам учради.норозилик намойишлари ҳамон давом этяпти. Дам олиш кунлари айниқса, йирик акциялар ўтказиляпти. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 2.9
t
×