ЕИ Киевни қанча вақт керак бўлса ҳам қўллаб-қувватлайди – ЕК раҳбари
Олам
−
02 январ 2023 6711 1 дақиқа
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Киевни қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда унинг Twitter саҳифасида келтирилган.
Қайд этилишича, Украина Президенти Владимир Зеленский ва Урсула фон дер Ляйен ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.
Европа комиссияси раҳбарининг айтишича, у Зеленскийга ЕИнинг молиявий ёрдамини давом эттиришга, шунингдек, яқин келажакда учрашув ўтказишга ваъда берган.
“Биз бу қишда Украинани генераторлар, мактаб автобуслари билан қўллаб-қувватлаймиз. Биз молиявий ёрдамимизни давом эттирамиз. Тез орада ойлик траншларда 18 миллиард евролик қўллаб-қувватлаш пакетини тўлашни бошлаймиз. Сизни тез орада яна Украинада кўришни орзиқиб кутаман”, деб ёзган у.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август