ЕИ Қрим аннексия қилингани учун Россияга қарши киритилган санкцияларни узайтирди

Олам

image

Европа Иттифоқи Россиянинг Қрим ва Севастополни аннексия қилиши ортидан жорий қилган санкцияларини бир йилга узайтирди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

2014 йилда илк бор жорий қилинган санкциялар Қрим ва Севастополда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа Иттифоқига олиб киришни тақиқлаш, шунингдек, ушбу ҳудудларда инфратузилма ва молиявий инвестициялар ҳамда туризм хизматларини рад этишни ўз ичига олади.

“Қрим” санкциялар пакети, жумладан, товарларни олиб кириш ва экспорт қилишни чеклаш, Европа компаниялари круиз лайнерларининг Қрим портларига киришини тақиқлаш ва ярим оролда бошқа туристик хизматларни кўрсатишни, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб бериш, нефть ва газ қазиб олиш саноатига инвестициялар киритиш ва фаолият юритишга тақиқни назарда тутади.

Европа Иттифоқи Қримнинг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинишини ҳалигача тан олмаслигини ва буни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида қоралашини билдирган.

Европа Иттифоқи кенгаши санкцияларнинг 2023-йил 23-июнига қадар амалда бўлишини маълум қилди.

Россия 2014-йил мартида Қрим автоном республикаси ва Севастополь шаҳрини аннексия қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи санкция

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг