ЕИ Facebook’га талаб қўйди

Олам

image

Европа Иттифоқининг Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича Европа регулятори Facebook’га ўз фойдаланувчиларининг маълумотларини АҚШга узатишни тўхтатиш тўғрисида дастлабки буйруқни юборди.  Бу ҳақда “Wall Street Journal” ўз манбасига асосланиб ёзмоқда. 

"Европа Иттифоқининг махфийлигини тартибга солувчи орган Facebook’га ўз фойдаланувчиларининг маълумотларини АҚШга узатишни тўхтатиш тўғрисида дастлабки буйруқни юборди", дейилади хабарда.

Манбалардан бирининг аниқлик киритишича, дастлабки йўриқнома ўтган ой охирида Ирландиялик фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилиш комиссияси томонидан Facebook’га юборилган. 

Газетанинг таъкидлашича, Facebook ўз хизматини қайта ташкил қилиши ёки европалик фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатиши керак. Манбаларнинг айтишича, Ирландиялик регулятор Facebook’га сентябь ойининг ўрталарига қадар жавоб бериш учун вақт берган. Сўровни бажармаган тақдирда, регулятор Facebook компаниясини компаниянинг йиллик даромадининг 4 фоизига тенг миқдорда, яъни 2 8 миллиард доллар миқдорида жаримага тортишга ҳақлидир. 

"Маълумотларни хавфсиз, ишончли ва қонуний равишда узатишнинг етишмаслиги иқтисодиётга зарар етказиши, шунингдек, Европа Иттифоқи маълумотларига асосланган корхоналарнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин", деб ёзмоқда Wall Street Journal.

Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йил февралида ўша пайтда 19 ёшли америкалик талаба бўлган Марк Цукерберг асос солган. Компаниянинг бош офиси Калифорния штатидаги жойлашган. Компания Facebook Messenger, WhatsApp ва Instagram хизматларига ҳам эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг