ЕИ Эронга қарши санкцияларининг тўртинчи пакетини тайёрламоқда

Олам

image

Бугун, 23 январь куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Эронга қарши санкцияларининг тўртинчи пакети эълон қилинди. Бу ҳақда “Reuters” маълум қилди.

“Европа Иттифоқи Эрон ҳукумати томонидан тинч намойишчиларга нисбатан шафқатсиз ва номутаносиб куч ишлатганини кескин қоралайди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, санкция рўйхатига 50 дан ортиқ жисмоний ва бир нечта юридик шахслар киритилиши кутилмоқда. Хусусан, Эрон Қуролли кучлари элита бўлинмалари – Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРҚК) аъзолари қора рўйхатга киритилиши мумкин.

Маълумот учун, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси 1979 йилда Эрон шиаларининг етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний тарафдорларидан ташкил топган Эрон ҳарбий-сиёсий тузилмаси.

У Эрон-Ироқ урушида, шунингдек, Ҳизбуллоҳ ташкилотини яратишда фаол иштирок этган. Расмий равишда Эрон қуролли кучлари таркибига киради. Америка Қўшма Штатлари, Исроил, Саудия Арабистони ва Баҳрайн ҳукумати ИРҚКни террорчи ташкилот сифатида тан олган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Европа Парламенти Европа Иттифоқидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг