Европарламент Эрон Инқилобий гвардиясини террорчи ташкилот рўйхатига қўшишни сўради

Олам

image

Европа парламенти кеча, 18 январь куни Европа Иттифоқидан Эрон Инқилобий Гвардияси (IRGC)ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни сўраган. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Европа қонунчилари Эронни намойишларни куч билан бостиришда ва Россияга учувчисиз самолётлар етказиб беришда айблайди. 

Шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар сўнгги ойларда ядровий музокараларни жонлантириш ҳаракатлари тўхтаб қолгани сабабли ҳам ёмонлашган. ЕИ Теҳрон томонидан бир неча европалик фуқарони ҳибсга олингани, намойишчиларни зўравонлик билан бостириш давом этаётгани ва ҳаттоки уларни қатл қилаётганини танқид қилмоқда.

“Европа Парламенти Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан Маҳса Аминининг зўравонлик билан ҳибсга олиниши, ҳақоратланиши ва вафот этиши ортидан ўтказилган намойишларни шафқатсизларча бостиришни қоралайди”, дейилади  Парламент аъзоларининг аксарияти томонидан қўллаб-қувватланган қонун матнида.

Маълумки, Европарламент Европа Иттифоқини IRGC'ни ўз рўйхатига қўшишга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас. Аммо Польшанинг консерватив депутати Анна Фотига томонидан таклиф қилинган резолюцияга киритилган тузатиш матни Теҳронга сиёсий сигнал юбориши аниқ.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг