ЕИ Эрон Инқилобий Гвардиясини террорчи ташкилот сифатида белгилай олмайди – Люксембург 

Олам

image

Европа Иттифоқи Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC, Эрон Инқилобий Гвардияси)ни террорчилик ташкилотлари рўйхатига кирита олмайди. Бу ҳақда Люксембург ташқи ишлар департаменти раҳбари Жан Асселборн Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишига келганида маълум қилди.

Унинг айтишича, Эрон Инқилобий Гвардиясини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш учун ташкилот Европа Иттифоқи давлатларидан камида биттасининг ҳудудида террористик акт содир қилган бўлиши ва суд ушбу ташкилотни жиноят содир этган деб топиши керак бўлади.

“IRGC’ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш учун бизга Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг уларнинг террорчи эканлиги ҳақидаги суд қарори керак. Улар Европа Иттифоқи давлатларидан бирида теракт содир этганликлари ҳақидаги далил керак. Бу ишларга қонуний қарашдир”, деди Жан Асселборн.

Вазирнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари бугун, 23 январь куни Эронга қарши санкцияларнинг 4-пакетини кўриб чиқадилар. Қайд этилишича, 50 дан ортиқ кишини қора рўйхатга киритиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 январда Европарламент Европа Иттифоқидан Эрон Инқилобий Гвардиясини террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшишни сўраган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг