ЕИ Эрон дронларини Россияга етказаётганларга санкция киритди

Олам

image

ЕИ элчилари бугун, 20 октябрь куни Эроннинг учувчисиз учиш аппаратларини Россияга етказиб бергани учун масъул бўлган уч шахс ва бир ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этишга келишиб олдилар. Бу ҳақда ЕИга раислик қилаётган Чехия томони Twitter’да хабар берди.

“Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Украинага зарбалар бериш учун [фойдаланилаётган] Эрон дронларини етказиб берувчи ташкилотларга қарши чоралар бўйича келишиб олдилар”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, чекловлар учта шахс ва бир ташкилотга тааллуқлидир. Улар бугун тушдан Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилганидан кейин кучга киради.

Чехия раислиги санкциялар рекорд муддатда келишилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 октябрь куни Украина Олий Радаси баёнот қабул қилиб, ҳукуматни Эрон билан дипломатик муносабатларни узиш ва Теҳрон билан имзоланган визани либераллаштириш бўйича келишувларни бекор қилиш учун тартибларни бошлашга чақирди.

Август ойида “The Washington Post” газетаси Эрон Россияга ўз дронларини етказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан қилинган. 

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни сохта деб атади. Шунингдек, у Россияда маҳаллий ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишини таъкидлади. Ўз навбатида, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн сентябрь охирида Теҳрон Украинадаги можарода қатнашаётган томонлардан ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслигини ва Киевга ҳам, Москвага ҳам чет эл қуроллари етказиб берилишига қарши эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made