ЕИ давлатлари Россия газига қарши келишувга эришди

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Иттифоқи давлатлари энергетика вазирлари Россия газини қўшма харидлар бўйича шартномалардан чиқариб ташлашга келишиб олди. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг Брюсселдаги йиғилиш якунлари бўйича баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.

"Аъзо давлатлар Россия газини қўшма харидлардан чиқариб ташлайди”, дейилади Еврокомиссия хабарида.

Ҳужжатдан маълум бўлишича, янги қоидалар Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун дунё бозорларида газни биргаликда сотиб олиш имкониятини яратади.

ЕИ мамлакатлари 2023 йилда газ омборларини тўлдириш учун зарур бўлган барча газнинг 15 фоизини ёки 13,5 миллиард куб метрни ушбу механизм орқали сотиб олишга келишиб олган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш бўйича умумий тўхтамга кела олмагани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг