ЕИ Буюк Британияга янги муҳлат беришга тайёрланяпти
Олам
−
07 Июнь 2019
3681Европа Иттифоқи Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқиш шартларини белгиланган 31 октябрь кунигача тасдиқламаса расмий Лондонга янги муддат беришни маъқуллаши мумкин. Бу ҳақда “The Times” ЕИдаги манбасига асосан хабар берди.
Иттифоқнинг 25 давлати Буюк Британияга янги узоқ муддатли муҳлат беришни маъқуллаяпти.
“Биз буни хоҳламаймиз. Бироқ Буюк Британияга янги муҳлат беришга тайёрланяпмиз. Охир-оқибатда ҳеч ким кислородни тўсиб қўювчидек кўринишни истамайди”, деган нашр манбаси.
Шу билан бирга, ЕИга аъзо кўпгина давлатлар ҳукуматлари Британия 2020 йил июнга қадар Brexit`ни амалга ошириши керак деб ҳисоблаяпти. Негаки ЕИ 2021 йилгача бюджет ҳаражатларининг етти йиллик режасини қабул қилиши керак.
Буюк Британияда етакчи Конверваторлар партияси раҳбарлиги ва Бош вазирликка даъвогар Майкл Гоув ҳукумат аъзоларига Brexit`ни жорий йил октябрдан келаси йил охирига кўчиришга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқини чиқиши бўйича керакли шароитларни ярата олмагани учун мамлакат Бош вазири Тереза Мэй истеъфога чиқди. Ундан аввал Дэвид кемерон ҳам Brexit бўйича чорасизликдан истеъфога чиққанди.
LiveБарчаси