ЕИ, Британия, Япония ва АҚШ Украинадаги уруш бўйича Ўзбекистон билан гаплашиб олди

Жамият

image

Кеча, 18 март куни Ташқи ишлар вазирлигида ЕИ ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Буюк Британия, Япония ва АҚШнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан уларнинг ташаббуси асосида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича ўз қарашлари ҳақида маълумот берган. Шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тезда тўхтатиш, конструктив музокаралар жараёнини ўтказиш ва ушбу мамлакатда халқаро гуманитар ҳуқуқни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

Ўзбекистон томони республиканинг ушбу масала бўйича вазмин ва бетараф ёндашув ҳамда вазиятни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқни кўзда тутадиган ўзгармас позициясини билдирган.

Ўзбекистон Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ўрнатгани, Украина билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириб бораётгани алоҳида таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, расмий Тошкент Украина шарқида айирмачилар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаслигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1713

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг