ЕИ биринчи марта россиялик миллиардерни “қора рўйхат”дан чиқарди
Олам
−
26 Июнь
9432Россиялик миллиардер Дмитрий Пумпянскийдан Европа Иттифоқи санкциялари олиб ташланди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
Европа умумий юрисдикция суди россиялик миллиардер, “Sinara” гуруҳи ва қувур металлургия компаниясининг собиқ эгаси Дмитрий Пумпянскийнинг Европа Иттифоқи санкцияларини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирди. У иттифоқ санкцияларини суд орқали олиб ташлашга эришган биринчи россиялик миллиардерга айланди.
Қарорда таъкидланишича, Пумпянский ушбу тузилмаларнинг топ менежерлари таркибига киргани уни “Россияда фаолият юритаётган етакчи ишбилармон” ёки “иқтисодиётнинг муҳим манбаларини таъминлайдиган иштирокчи” деб таснифлашга имкон бермайди. Суд қарорига кўра, у Россия Федерацияси ҳукуматига даромад келтирувчи сифатида ҳеч қандай белгиларга эга эмас, деб топилган.
Шундай қилиб, Пумпянскийга нисбатан чекловлар тўғрисидаги қарор бекор қилинади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Кенгаши санкциялар давомида мазкур тадбиркорга етказилган зарар ва бошқа харажатларни тўлаши керак.
Шунингдек, суд миллиардернинг рафиқаси Галинани ҳам Европа Иттифоқининг “қора рўйхат”идан чиқариб ташлади. “Forbes” бизнесменнинг бойлигини 3,3 миллиард долларга баҳолаган. Пумпянский 2022 йил мартида ЕИ санкцияларига дучор бўлган.
Ўша пайтда ҳатто Буюк Британия ҳам миллиардерга қарши худди шундай қарор қабул қилган. Тадбиркор қувур металлургия компаниясининг 90 фоизини назорат қилган. У директорлар кенгаши аъзоси, шунингдек, компаниянинг бенефициари ва “Sinara” Президенти бўлган. Бироқ санкциялар туфайли у иккала компаниядаги барча лавозимларини тарк этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь