ЕИ анъаналарини бузди. Иттифоқ илк бор қурол учун Украинага €300 млн берди
Олам
−
18 Март 2022
15994Европа Иттифоқи Украинага 300 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредит ўтказди, Шунингдек, ЕИ ўз тарихида биринчи марта ҳарбий можаро зонасига қурол етказиб беришни молиялаштиришга ваъда берди. Бу ҳақда Еврокомиссия вице-президенти Валдис Домбровскис Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Бугун Украина Европа Иттифоқидан яна 300 миллион евро фавқулодда макроиқтисодий ёрдам олди. ЕИ тарихда биринчи марта ҳужумга учраган давлатга қурол сотиб олиш ва етказиб беришни молиялаштиради”, дейди вице-президент.
Аввалроқ, Европа тинчлик жамғармаси (European peace facility) Украинага ҳарбий жиҳатдан ёрдам бериш учун 500 миллион евро ажратганди.
Шунингдек, АҚШ ҳам Украина ва Европадаги иттифоқчиларига ҳарбий, гуманитар ва иқтисодий ёрдам учун 13,6 миллиард доллар ажратганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь