ЕИ 1 йилга қайтариш шарти билан 10 та давлатга 3 млрд евро ажратди

Олам 4556
image

Европа Иттифоқи коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш учун қўшни давлатларга 3 миллиард евро ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Брюсселда маълум қилинган Европа комиссиясининг баёнотида айтилади.

“Европа комиссияси коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини чеклашга ёрдам берадиган 10 та шеригига 3 миллиард евро миқдоридаги макро-молиявий ёрдам пакетини тақдим этиш таклифини маъқуллади”, дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатда келтирилишича, энг кўп ёрдамни Украина олади – 1,2 миллиард евро. Бундан ташқари, Албания (180 миллион), Босния ва Герцеговина (250 миллион), Грузия (150 миллион), Иордания (200 миллион), Косово (100 миллион), Молдова (100 миллион), Черногория (60 миллион), Шимолий Македония (160 миллион) ва Тунис (600 миллион евро) миқдорида ёрдам олади.

"Маблағлар ушбу мамлакатларнинг шошилинч ва тезкор молиявий эҳтиёжларини қондириш учун 12 ой давомида жуда имтиёзли шартлар асосида кредит шаклида тақдим этилади. Халқаро валюта жамғармаси кўмаги билан бирга, ушбу маблағлар макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва фуқароларни ҳимоя қилиш учун маблағ ажратиш учун шароит яратади”, дейилади баёнотда.

Европа Комиссияси ЕИ Кенгаши ва Европа Парламентини ёрдамнинг биринчи транши билан таъминлаш учун ушбу қарорни зудлик билан қабул қилишга чақирди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3.1
t
×