“Еган оғиз уялар”. АҚШ ҳам Россияга ёрдам қўлини чўзди

Олам

image

Қўшма Штатлар, агар керак бўлса, коронавируснинг янги турига қарши курашда ёрдам сифатида ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини (ЎСША) Россия ва бошқа мамлакатларга юборишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг веб-сайтида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Менимча, Россияга шамоллатиш ускуналари керак, чунки улар Москвада қийин аҳволда. Биз уларга ёрдам берамиз”, деди Трамп.

Шунингдек, у АҚШ Италия, Испания, Франция ва бошқа давлатларга ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Руслан” самолёти Нью-Йоркка гуманитар ёрдам етказиб берган эди. Россия Қўшма Штатларга ЎСША, ниқоблар, респиратор ва тиббий асбоб-ускуналарни юборганди. Юкнинг умумий массаси 60 тоннани ташкил этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг