ЕЧЛга рақобат қилаётган Европа лигаси

Таҳлил

image

Кеча, 18 апрель куни Европа лигасининг чорак финал жавоб баҳслари ўтказилди.

Бу босқичнинг марказий баҳсига Неапол мезбонлик қилди. Лондоннинг “Арсенал” клуби “Наполи” меҳмони бўлган ҳолда кичик 0:1 ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Учрашувдаги ягона гол Александр Ляказетт ҳисобига ёзилди.

Икки ўйин натижасига кўра, “Арсенал” 3:0 ҳисобини қайд этиб, кейинги босқичга чиқди.

“Арсенал”нинг ярим финалдаги рақиби Испаниянинг “Валенсия” клуби бўлади. Валенсияликлар чорак финалда, испан дербисида кеча “Вильярреал” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи баҳсда ҳам “Валенсия” сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган эди.

Чорак финалнинг голларга бой қизиқарли учрашуви Лондонда бўлиб ўтди.

Англиянинг бошқа бир жамоаси “Челси” ўз майдонида Чехиянинг “Славия” клубига қарши баҳс олиб борди. Майдон эгалари 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Дастлабки баҳсда ҳам “аристократлар” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига чехлардан 1:0 ҳисобида устун келган эди.

“Челси”нинг ярим финалдаги рақиби Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” жамоаси бўлади.

Аслида немис жамоаси чорак финалнинг илк баҳсида Португалиянинг “Бенфика”сига 4:2 хисобда имкониятни бой бериб қўйган эди. Шу сабабдан ҳамма франкфуртликларга қийин бўлишини тахмин қилаётган бир пайтда, улар чорак финалнинг жавоб баҳсида омадни ўз томонига оғдира олишди ва 2:0 ҳисобида лиссабонликларни мағлуб этди.

Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди 4:4. Аммо немислар сафарда урилган голлар эвазига кейинги босқичга чиқди.

Энди ярим финалда “Арсенал” – “Валенсия”, “Челси” – “Айнтрахт Франкфурт”жамоалари баҳс олиб боради. Ярим финалнинг дастлабки баҳслари 2-май кунига белгиланган. Жавоб баҳслари эса, 9-майга куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг