ЕЧЛда мураббийлар синови: бугун “Барса” ва “Юнайтед” тақдири ҳал бўлади

Спорт

image

Бугун, 23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар кечаси UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган 8 та учрашув ўтказилади. 

“Челси” ўз майдонида “Ювентус”ни, “Динамо Киев” чемпионат фаворитларидан бири “Бавария”ни қабул қилади, бош мураббий Сульшерни истеъфога чиқарган “Манчестер Юнайтед” сафарда “Вильярреал” билан, Хави бошчилигидаги “Барселона” эса “Бенфика” билан баҳс олиб боради.

Шунингдек, “Янг Бойз” (Швейцария) – “Аталанта” (Италия), “Севилья” (Испания) – “Вольфсбург” (Германия), “Лилль” (Франция) – “Ред Булл” (Австрия), “Мальмё” (Швеция) – “Зенит” (Россия) учрашувлари белгиланган.

“Е” гуруҳида “Бавария” аллақачон 1/8 финалга йўл олган. Агар жамоа “Динамо”га мағлуб бўлмаса, ёки “Барселона” “Бенфика”ни енгга олмаса, плей-оффга биринчи ўринда йўл олади. Хави мураббийлиги остидаги “кўк-анорранглилар” биринчи даврадаги йирик мағлубият (0:3) учун реванш олиб, ғалабага эришса, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. “Бенфика” ва “Динамо Киев” эса Европа лигаси учун кураш олиб боради.

“F” гуруҳи пешқадами “Манчестер Юнайтед” агар биринчи даврада бўлгани каби “Вильярреал”ни мағлуб этса, ёки квартетдаги ҳар икки баҳс дуранг натижа билан якунланса, “Қизил иблислар” плей-оффни кафолатлайди. “Вильярреал” ва “Аталанта” сўнгги турдаги ўзаро ўйин олдидан очко йўқотса, ҳатто “Янг Бойз”да ҳам 1/8 финал учун имконият пайдо бўлади.

“G” гуруҳида “Залцбург” ўз майдонида “Лилль”ни мағлуб эта олса, имкониятлар сақланиб қолади, акс ҳолда Франция клуби 1-ўринга кўтарилиб олади. Аутсайдер бўлиб турган “Севилья” агар “Вольфсбург”га мағлуб бўлса, Европа лигаси учун ҳам имкониятлар пасайиб кетади. 

“Н” гуруҳида “Ювентус” аллақачон 1/8 финалга йўл олган. Агар “зебралар” “Челси” билан энг камида дуранг ўйнаса, биринчи ўринни тасдиқлайди. “Аристократлар” мағлубиятга учрамаса, плей-офф чиптасини кафолатлайди. Акс ҳолда барча масала сўнгги турга қолиб кетади. “Зенит” – “Мальмё” жуфтлигида эса фақатгина Россия жамоасида ЕЧЛда курашни давом эттириш имконияти мавжуд. 

Маълумот учун, турнирнинг ўтган мавсумдаги чемпиони Лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Барселона Манчестер Юнайтед Ювентус ЕЧЛ Бавария UEFA

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг