ЕЧЛ: “Реал” ва Роналду мусобақадан чиқариб юборилди
Спорт
−
08 Август 2020
12580Кеча, 7 август куни узоқ танаффусдан кейин Европа Чемпионлар лигаси баҳслари қайта бошланди. Мусобақа 1/8 финалининг биринчи ўйини ўтказилиб, жавоб ўйини қолиб кетганди.
Чемпионат “Манчестер Сити” ва “Реал” баҳслари билан бошланди. Параллел равишда “Ювентус” ва “Лион” жуфтлиги ўйини ҳам бўлиб ўтди.
Танаффусдан кейинги еврокубок баҳсида инглиз клуби “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Голларга Стерлинг (9), Габриэл Жезус (68) – Бензема (28) муаллифлик қилди.
Биринчи ўйинда ҳам қироллик клуби инглизларга 2:1 ҳисоби билан мағлуб бўлганди. Натижада “Реал” 11 йил деганда илк бор ушбу мусобақанинг плей-офф босқичида ҳар икки ўйинда мағлуб бўлди.
“Ювентус”-“Лион” баҳсида туринликлар 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Аммо бу италян клубига чорак финалга чиқиш учун етарли бўлмади. Негаки биринчи учрашувда француз клуби 1:0 ҳисоби билан устунликка эришганди.
Голларга Криштиану Роналду (43, 60 дақиқаларда) ва Мемфис Депай (12 дақиқада) муаллифлик қилди.
Эндиликда “Лион” “Манчестер Сити” билан куч синашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь