ЕЧЛ: “ПСЖ” ва “Истанбул” ўйини ирқий можаро сабаб қолдирилди

Спорт

image

Кеча, 8 декабрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур доирасидаги “Пари Сен-Жермен” — “Истанбул Башакшехир” жамоалари ўртасидаги учрашув ирқий можаро сабаб 14-дақиқада тўхтатиб қўйилди.

Гап шундаки, руминиялик тўртинчи ҳакам Себастьян Колтескунинг турк жамоаси бош мураббийси ёрдамчиси Пьер Вебони “қора йигит” деб чақирган.

“Истанбул Башакшехир” жамоаси футболчилари норозилик изҳор этиш мақсадида майдонни тарк этди, кейин французлар ҳам ўйинни ушбу ҳакам билан давом эттирмаслигини билдириб, майдондан чиқиб кетишди. 

Учрашувнинг қолган қисми бугун бошқа ҳакамлар бригадаси иштирокида ўтказилиши кутилмоқда. Ўйинга бош ҳакам қилиб Данни Маккели (Нидерландия) тайинланди. Унга Марио Дикс ва Марцин Бонек ёрдам беради. Марко Ди Белло ҳакамнинг видео ёрдамчиси бўлади.

UEFA ушбу вазият юзасидан суриштирув ишларини олиб боришини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг