ЕЧЛ. ПСЖ - “Боруссия Д” ўйини мухлисларсиз ўтса, парижликлар 10 миллион евро йўқотади

Спорт 1577
image

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Парижнинг ПСЖ клуби ўз уйида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини қабул қилади. Хабарингиз бор, коронавирус эпидемияси дунё бўйлаб кенг тарқалганлиги боис, спорт ўйинлари номаълум муддатга қолдирилмоқда. 

Футбол учрашувлари мухлисларсиз ўтказилмоқда. ПСЖ ва "Боруссия Д" ўртасидаги ўйин ҳам коронавирус сабабли мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Ушбу учрашув мухлисларсиз ўтказилса, парижликлар билетлар савдосидан келадиган, камида 10 миллион евро соф фойдани йўқотади. 

ПСЖ - "Боруссия Д" жамоалари ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. 

Маълумот ўрнида, "Боруссия Д" - ПСЖ жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда германияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3
t
×