ЕЧЛ: Кореялик футболчи ўзбек футболчиси ўрнатган рекорддан ўтиб кетди
Спорт
−
18 Апрель 2019
4915Кеча Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб баҳсида “Тоттенхем”нинг кореялик футболчиси Сон Хён Мин иккита гол киритиб, жамоасининг ярим финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.
Эътиборлиси, Сон томонидан киритилган бу икки гол унинг ЕЧЛдаги 11 ва 12-голларига айланди. Натижада кореялик футболчи ўзбекистонлик Максим Шацкихни ортда қолдириб, турнир бўйича осиёликлар орасида биринчи ўринга кўтарилди.
Ўзбек футболчиси Киевнинг “Динамо” клуби сафида Европанинг энг нуфузли турнирида 10 та гол кирита олган эди.