ЕЧЛ финали Туркияга қанча даромад келтирди?
Спорт
−
13 Июнь 2023
14272Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг финалидан Туркия 200 миллион доллар даромад кўрди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Маҳмуд Буюкэкши маълум қилди.
“Финалга бутун дунёдан меҳмонлар келди ва мамлакатимиз иқтисодиёти 200 миллион доллар миқдорида даромад кўрди”, дейди Буюкэкши.
Европа Чемпионлар лигаси финал ўйини жорий йилнинг 10 июнь куни Истанбулдаги “Отатурк” стадионида бўлиб ўтди. Мазкур арена ўз бағрига 80 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади.
Финалда Англиянинг “Манчестер Сити” ва Италиянинг “Интер” клублари тўқнаш келди. Баҳс “Ман Сити”нинг 1:0 ҳисобида ғалабаси билан якунланди.
Пеп Гвардиола мураббийлигидаги “Манчестер Сити” жорий мавсум требл қайд этди. Жамоа Англия чемпионатида ғолиб бўлди ва мамлакат кубогига ҳам эга чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь