ЕЧЛ: “Бавария”да ишончли ғалаба, “Барса”да эса дуранг

Спорт

image

Бугун, 26 февраль куни тунда Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичининг навбатдаги икки ўйини бўлиб ўтди. “Барселона” Италияда “Наполи” меҳмони бўлди. “Челси” эса Германия гранти “Бавария”ни қабул қилди.

“Барселона” ва “Наполи” қарама қаршилиги 1:1 ҳисоби билан якунланди. Голларга Мертенс ва Гризманн муаллифлик қилди.

“Челси” - “Бавария” қарама-қаршилиги голларга бой бўлди. Немис клуби “аристократлар” дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди. Голларнинг иккитаси Гнабри ва бири Левандовски ҳисобига ёзилди

Бу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни ўтказилади.

Наполи – Барселона 1:1
“Сан-Паоло”
Голлар: Мертенс (30) – Гризманн (57).
Наполи: Оспина, Максимович, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Манолас, Зелиньски, Фабиан Руис, Инсинье, Демме (Аллан, 80), Кальехон (Политано, 74), Мертенс (Милик, 54). 
Барселона: тер Стеген, Умтити, Семеду, Пике (Лангле, 90+3), Фирпо, де Йонг, Видаль, Ракитич (Артур, 56), Бускетс, Гризманн (Фати, 88), Месси.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (49), Инсинье (61), Месси (66), Гризманн (83), Видаль (89), Руй (89).
Четлатиш: Видаль (89).

Челси – Бавария 0:3
“Стэмфорд Бриж”
Голлар: Гнабри (51, 54), Левандовски (76).
Челси: Кабальеро, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Жеймс, Баркли (Виллиан, 61), Жоржиньо, Маунт, Ковачич, Аспиликуэта (Педро, 73), Жиру (Абраҳам, 61). 
Бавария: Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Толиссо, 85), Дэвис, Алькантара (Горетцка, 90), Коман (Коутиньо, 66), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (45), Жоржиньо (49), Киммих (49).
Четлатиш: Алонсо (83).


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг